Андижон вилояти ҳокимлиги шоҳ ва саркарда, буюк қомусий олим, шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан хиёбонда ўзига хос тадбир ташкил қилди, деб ёзади "Андижоннома" газетаси.
Ўнга яқин Бобур сиймосидаги актёрлар унинг ғазал ва тўртликларидан намуналар ўқидилар.
Кенг жамоатчилик йиғилган хиёбондаги флешмобда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам ушбу видеоролик учун шоир рубоийларидан бирини ўқиди.
Тадбирда иштирок этган ёшлар Бобур рубоийларидан ёд айтдилар.