АсосийJamiyat

Россия фуқаросини ёнғиндан сақлаб қолган ўзбек йигити медалга тавсия этилди

'Россия фуқаросини ёнғиндан сақлаб қолган ўзбек йигити медалга тавсия этилди'ning rasmi

Самарқандлик Нуриддин Қирғизов Москва вилоятининг Пушкин тумани Софрино қишлоғи яқинида ёнғин ичида қолган уйни кўриб, уй ичидаги кекса аёлни қутқараман деб, жароҳатланиб, Пушкин шаҳридаги шифохонанинг реанимацион бўлимида сунъий вентиляция (шамоллатиш) ёрдамида даволанаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг хабарига кўра, 1976 йил 7 ноябрда Самарқандда туғилган Нуриддин Қирғизов ҳозир шифохонанинг реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган. ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, элчихона ходими унинг ҳолидан хабар олгани борган.

Пушкин шаҳри маъмуриятининг хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов қаҳрамонлик кўрсатиб, Россия фуқаросини ёнғиндан сақлаб қолгани учун медалга тавсия этилган.

    Бошқа янгиликлар