АсосийJamiyat

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бири ёнаётгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

'Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бири ёнаётгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Бу ёнаётган уй қаерда жойлашган? Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бири ёнмоқда” мазмунидаги хабар ҳамда унга илова қилинган видео тарқалди.

ЎзА мухбири бу хабарга ойдинлик киритиш, аслида бу воқеа қаерда содир бўлгани ва унинг оқибатларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига мурожаат қилди.

Олинган маълумотга кўра, Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш хонадонларида кейинги кунларда йирик ёнғинлар содир бўлмаган. Интернетда видеоси тарқалган ёнғин эса Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги Қўшариқ даҳаси 27-уйда содир бўлган. Кўп қаватли уйнинг юқори қаватида жойлашган 70-хонадонда газ ва ҳаво аралашмаси чақнаши туфайли кучли ёнғин келиб чиққан. Оқибатда хонадоннинг 20 кв\м майдони, кўп қаватли уй том қисмининг 120 кв\м майдони ёнган.

Ёнғин ҳақида 2018 йил 13 февраль куни 15.56 да Андижон шаҳар ёнғин ўчириш хизматига хабар келиб тушган. Тезкор кўрилган чора-тадбирлар туфайли ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Муҳими, ёнғин сабаб инсонлар жабрланмаган.

    Бошқа янгиликлар