1

Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари ўз ҳудудларидаги ҳар бир фуқарони ўрганиб чиқадилар

ЖАМИЯТ 16.02.2018, 11:49
Тошкент шаҳри профилактика инспекторлари ўз ҳудудларидаги ҳар бир фуқарони ўрганиб чиқадилар

Президентнинг 14.02.2018 йилдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори имзоланди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинган.

Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига 2 та қўшимча вазифа юклатилди:

  • бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи шахсларни ўрганиш ва келгусида уларнинг ҳар бирига ғайриижтимоий ёки бошқа ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор эҳтимоли нуқтаи назаридан индивидуал ташхис қўйиш ҳамда профилактик аҳамиятга эга таъсирчан чораларни кўриш;
  • маҳаллада криминоген вазиятни яхшилашнинг энг муҳим омили сифатида бириктирилган ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга ошириш.

Бунинг учун Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторлари лавозим бўйича бириктирилган ҳудуддаги фуқаролар йиғини кенгашлари таркибига киритилади. Янги тайинланган Тошкент шаҳри профилактика инспекторларини эса маҳалла фуқаролар йиғини олдида таништириш мажбурий тартибда туман ҳокими ва прокурори, мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.

Бу – муҳим! Профилактика инспекторларига хизмат ўташ вақтида агарда бириктирилган ҳудудда тезкор-профилактик хизмат кўрсатилмай қолишига олиб келадиган бўлса, ҳудудни ташлаб кетишга рухсат берилмайди.

Бунда Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг ҳудудлараро ротацияси фақатгина ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1