1

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Остонага қатновларни оширади

ЖАМИЯТ 16.02.2018, 12:58
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Остонага қатновларни оширади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 4 мартидан бошлаб Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида тўртинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, парвозлар якшанба кунлари «А320» самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Якшанба: HY-721 Тошкент 18:10 - Остона 21:10

Якшанба: HY-722 Остона 22:10 - Тошкент 23:10

Эслатиб ўтиш керак, ҳозир «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Остонага мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1