1

Доғистон собиқ бош вазирининг олтин тўппончаси ноқонуний бўлиб чиқди

ДУНЁ 16.02.2018, 13:48
Доғистон собиқ бош вазирининг олтин тўппончаси ноқонуний бўлиб чиқди

Доғистон собиқ бош вазири Абдусамад Гамидовнинг уйидан ноқонуний равишда сақланган олтин тўппонча топилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Гамидовнинг уйидан топилган тўппонча аслида олтин суви югуртирилган тутқичи эса кумушдан ясалган. Уни бирор киши совға қилгани кўриниб турибди. Тўппонча жанговор бўлгани боис у бош вазирнинг уйида ноқонуний равишда сақланган.

5 февраль куни Доғистоннинг қўлга олинган раҳбарларининг уйида тинтувлар ўтказилган. Хусусан, Гамидовнинг уйидан олтин суви югуртирилгани ТТ, Beretta ва ПМ тўппончалари, 2 та Калашников автоматлари, турли хил жанговор ўқ-дорилар топилган. Унинг ҳашаматли уйи эса йиртқич ҳайвонларнинг териси, қимматбаҳо мебеллар ва гиламлар билан жиҳозланган.

Москва шаҳрининг Басман суди 6 февраль куни Гамидов ва унинг ўринбосарлари шамиль Исаев, Раюдин Юсуфов ҳамда республиканинг собиқ маориф вазири Шахабас Шаховларни фирибгарликда айблаб, 2 ойга қамоққа олган эди. Россия Тергов қўмитасининг маълумот беришича, улар етказган зарар 95 миллион рублга етган. Шу билан бирга Махачкала мэри Муса Мусаев ва шаҳар архитектори Магомедрасул Гитиновлар ҳам қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1