АсосийJamiyat

Тошкент марказида Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилади

'Тошкент марказида Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилади'ning rasmi

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилади. Қурилиш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Ажратилган ерда элчихона биносидан ташқари, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилади.

Барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи амалга оширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар