АсосийJamiyat

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Барселона ва Мумбайга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

'“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Барселона ва Мумбайга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2018- йил баҳор-ёз мавсумида янги йўналишлар очиш билан бир қаторда амалга оширилаётган парвозлар сонини ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг матбуот хизмати хабар берган.

Жорий йилнинг 24-майидан бошлаб, авиакомпания ҳафтасига бир марта Барселонага (Испания) парвозларни бажаришни бошлайди. Шунингдек, МАК баҳор-ёз жадвалида Мумбайга (Ҳиндистон) ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Авиакомпания томонидан амалга оширилаётган қатновлар сони ҳам ортади. Ню-Ёркка парвозлар ҳафтасига уч марта, Истанбулга 10 марта, Сеулга 4 марта ва Новосибирскга уч марта бажарилади.

Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясининг замонавий ва қулай авиалайнерлари Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

Миллий авиакомпания жорий йилнинг 4-мартидан бошлаб Тошкент-Остона-Тошкент йўналишида тўртинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди. Парвозлар якшанба кунлари А320 самолётларида амалга оширилади . Ҳозирда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Остонага мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига уч марта душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширмоқда.

    Бошқа янгиликлар