АсосийJamiyat

Косонсой туманига ҳоким тайинланди

'Косонсой туманига ҳоким тайинланди'ning rasmi

Халқ депутатлари Косонсой туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. 2017 йилдан бери ҳоким вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келаётган Жавлонбек Йўлдошев туман ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот учун, Жавлонбек Йўлдошев олдинлари вилоятнинг Наманган ва Поп туманларини бошқарган.

    Бошқа янгиликлар