1

21 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ЖАМИЯТ 20.02.2018, 15:08
21 февраль куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 февраль куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 1-3, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, Хоразм вилоятида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, Устюртда кечаси 8-10 даражагача, кундузи 2-4 даражагача совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1