АсосийJamiyat

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади

'ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади'ning rasmi

АКТ вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида, шу жумладан унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилади. Бу Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, АКТ вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда кредит тизими бўйича ўқитиш тартибини белгилайдиган Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Бошқа янгиликлар