1

1000 килограмм оғирликдаги бешбармоқ тайёрланади

ЖАМИЯТ 20.02.2018, 15:29
1000 килограмм оғирликдаги бешбармоқ тайёрланади

4 март куни Қирғизистоннинг Ала-Тоо майдонида Оқ қалпоқ куни муносабати билан фестивал ташкил этилади. Мазкур тадбирда Гиннес рекордлар китобига кириш мақсадида 1000 килограмм оғирликдаги бешбармоқ тайёрлаш режалаштирилган.

Қирғизларнинг мазкур миллий таомини пиширишда ушбу давлатдаги барча элат вакиллари қатнашади. Фестивалда, шунингдек, миллий либос кийган икки юз кишилик тантанали намойиш ўтказилади.

Тадбирга мамлакат бош вазири, Жогорку Кенеш спикери, Бишкек шаҳри мэри ҳамда элчилар келиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1