1

Самарқанддаги ёнғинда бир ёшли бола ёниб кетди

ЖАМИЯТ 20.02.2018, 16:49
Самарқанддаги ёнғинда бир ёшли бола ёниб кетди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 18 февраль соат тахминан 11:50да Усмон Юсупов кўчаси 20-уйда яшовчи Ф.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида эса, уйининг 40 кв.м. майдонида, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган.

Ёнғин ўчириш вақтида, Ф.Б.нинг уйида меҳмонда бўлган набираси, 2017 йилда туғилган А.А.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Шунингдек Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида 18 февраль соат тахминан 04:55да, Кўприкбоши МФЙ Пайваста кўчаси 75-уйда яшовчи, 1959 йилда туғилган А.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйининг 30 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида А.М.нинг бирга яшаган ўғли, 1985 йилда туғилган Д.Мнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1