АсосийDunyo

Депардье – дунё фуқароси

'Депардье – дунё фуқароси'ning rasmi

Француз актёри Жерар Депардье Жазоирга кўчиб ўтиш нияти борлигини билдирди, дея ёзмоқда News.day.az нашри.

“Тез орада Жазоирга кўчиб ўтаман. Яшаш учун Жазоир (мамлакат пойтахти)ни танладим. Бу муҳташам мамлакат”, – деди актёр Марселда берган интервьюсида. Депардье Жазоир тарихи билан қизиқаётганини, бир замонлар бу мамлакат “жоҳил фаранглар” томонидан босиб олинганини айтиб ўтди.

Актер, шунингдек, ҳамма ердан оз-оздан яшаб кўрмоқчилигини айтди.

Депардье Россия ва Бельгия фуқаролигига ҳам эга. Актёр ўзини дунё фуқароси эканини бир неча марта таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар