1

Талончилик, босқинчилик ва ҳатто қотиллик: Венесуэла йўлларида узоққа юк ташувчилар қандай жон сақламоқда?

ДУНЁ 20.02.2018, 20:29
Талончилик, босқинчилик ва ҳатто қотиллик: Венесуэла йўлларида узоққа юк ташувчилар қандай жон сақламоқда?

Венесуэлада, мана, бешинчи йилдирки, молиявий-иқтисодий инқироз давом этмоқда. Бўм-бўш музлаткичлар фуқароларни катта йўллардаги юк машиналарига ҳужум қилишга мажбур этмоқда. Хўш, Венесуэланинг ўта хавфли йўлларидаги узоққа юк ташувчилар қандай жон сақлайди? Бу ҳақда News.tut.by маълум қилади.

Ярим тун. Яқиндагина Анд тоғлари ёнидан йиғиб олинган 20 тоннали сабзавот юкланган юк машинаси Венесуэла пойтахти Каракасга йўналган экан, Лотин Америкасининг энг хавфйли йўлидан ўтишига тўғри келади. 900 километрли масофани босиб ўтишини ўйлар экан, венесуэлалик узоққа юк ташувчи Умберто Агилар нафақат товар, балки ўзининг ҳам жони хавф остида эканини англайди.

Умберто Агилар юк машинасидаги сабзавотларни арқон билан маҳкамламоқда. Товар Каракасга элтиб берилади. 2018 йил, 29 январь.

Агилар бир неча кун аввал йўлда тўхтаган юк машиналари карвонига юзлаб кафандўздлар ташланганида даҳшатга тушганини сўзлаб берди. Улар сут, гуруч ва шакарни олишган, аммо қимматбаҳо сабзавотларга тегинишмаган.

“Ҳар сафар оилам билан хайрлашар эканман, ўзимни Раббимга топшираман”, – дейди 36 ёшли узоққа юк ташувчи.

Умберто Агиларнинг юк машинасига товар юкланаётган бир пайтда қорни оч болакай саватдаги мандаринларга тикилмоқда.

Венесуэлада юк машиналарига қилинган ҳужумлар маҳсулот ва транспортировканинг қийматини оширади, бу эса мамлакатдаги инқирозни гиперинфляцияга олиб чиқади.

Ишчилар пиёзни жўнатишдан аввал саралашмоқда. Ла-Грита. 2018 йил, 29 январь.

Шунинг учун ҳам юк машинасини ҳайдовчилар имкон қадар манзилга тезроқ етиб олишга ҳаракат қилишади ва машиналарни тез ҳайдашади.

Андрес Перния олд ойнаси тош билан уриб синдирилган юк машинасида елмоқда.

Ҳатто бир сафар йўлда Агиларнинг чаккасига тўппонча ҳам тирашган экан.

Нима бўлганда ҳам Агилар оиласини боқиш учун ҳар қандай қийинчилигу тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.


900 километрли хавфли йўл


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1