1

Андижонда табиий газ кони топилди

ЖАМИЯТ 21.02.2018, 10:43
Андижонда табиий газ кони топилди

Яқин кунларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида яна бир газ қудуғи ишга туширилади. Ўтган йил ноябрида ҳам бу ерда табиий газ кони топилганди, дея хабар беради ЎзА.

«Андижоннефть» ва «Қўқон пармалаш ишлари» акциядорлик жамиятлари мутахассислари томонидан олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида Булоқбоши туманининг Учтепа қишлоғи ҳудудида табиий газ кони мавжудлиги аниқланиб, қазиш ва пармалаш ишлари амалга оширилди.

— Ҳудудда тўртта қудуқ қазилди, — дейди «Андижоннефть» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси М.Давлатов. — Бугунги кунга келиб, 3-қудуқ ишга туширилди. Мазкур қудуқ орқали айни кунда 80-90 атмосфера босими миқдорида газ қазиб олинмоқда. Яна бир қудуқни ишга тушириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Қазиб олинаётган газ эса «Ўзтрансгаз» Андижон вилояти газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Ҳудудда мавжуд ер ости табиий газ захираларини аниқлаш мақсадида геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1