1

Кузатув камераси Туркияда юз берган машъум ЙТҲни суратга олди (видео)

ДУНЁ 21.02.2018, 12:39
Теглар: Видео
Кузатув камераси Туркияда юз берган машъум ЙТҲни суратга олди (видео)

Туркиянинг жанубий қисмида бошқарувини йўқотган автомобиль йўл четида кетаётган икки одамни уриб юборган, улардан бири касалхонада вафот этди, деб хабар берди Haber Turk нашри.

Кузатув камералари фожиани видеога олди.

Воқеа 19 февраль куни кечки соат 18:30 да, Караман шаҳридаги қаҳвахоналардан бирига кириш жойида юз берди. Чекиш учун ташқарига чиққан 42 ёшли эркакни катта тезликда келаётган кумушранг Ford уриб кетиб, йўлак четидаги тўсиқни бузган ва бурчакда турган 20 ёшли қизни ҳам босиб кетган.

Автомобиль тагида қолган эркакни қутқариш учун ёрдамга шошилган одамларнинг ҳаракати бесамар кетди. Эркакни ўт ўчирувчилар қутқарганлигига қарамай, ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади. У орадан бир неча соат ўтгач, оламдан ўтди. 20 ёшли қиз ва ҳайдовчининг ўзи ҳам касалхонага ётқизилди. Ҳайдовчининг айтишича, у бир неча лаҳзага бошқарувни йўқотган.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1