1

ФВВ чуқурга тушиб кетган вояга етмаган қизни қутқариб қолди

ЖАМИЯТ 21.02.2018, 14:01
 ФВВ чуқурга тушиб кетган вояга етмаган қизни қутқариб қолди

Жорий йилнинг 20 февраль куни соат тахминан 15:50да навоий вилояти ФВБ “1050” тезкор рақамига Кармана туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Яхшиева мурожаат қилиб, 2007 йилда туғилган қизи уйининг яқинидаги қазилган чуқурга тушиб кетганлиги юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқаро Н.Бобоқуловани ўрадан чиқариб олишди ва биринчи ёрдамни кўрсатишди.

Ҳозирги вақтда қизчанинг соғлигига зарар етмаган.

Қизчанинг ота-онаси фарзандининг қутқариб қолинишида қутқарувчиларнинг тезкор саъйи-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирдилар.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1