1

Қиролича мода ҳафталигига ташрифи билан ҳаммани ҳайратга солди (фото)

ДУНЁ 21.02.2018, 17:59
Қиролича мода ҳафталигига ташрифи билан ҳаммани ҳайратга солди (фото)

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 91 ёшли Қиролича Елизавета II ўзининг 66 йиллик фаолияти давомида илк бор мода ҳафталигининг якуний тақдирлаш маросимига ташриф буюриб, ҳаммани ҳайратга солди.

Қиролича Vogue журналининг муҳаррири Анна Винтур ва Британия мода кенгаши раиси Кэролайн Раш билан ўтирди. Меҳмон диққат билан либослар намойишини томоша қилди.

Намойишлардан сўнг Қиролича 27 ёшли модельер Куиннуни Британия дизайни ривожига ҳисса қўшгани учун мукофотлади.

"Қироличанинг мода ҳафталигига ташрифи тадбир ташкилотчиларига шон-шараф бағишлади", — деди Британия мода кенгаши раисаси Кэролайн Раш.




Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1