Россиянинг Екатеринбургида шифокорлар 12 яшар қизчанинг қулоғидан тирик суварак олишди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Шифокорларнинг айтишича, қизча қулоғида шовқин ва шитирлаш товушларидан шикоят қилган. Текшириб кўрилганда, қизалоқнинг ташқи эшитиш тешигида қандайдир ҳашорот ғимирлаётгани аниқланади. Қизчани дарҳол лор-шифокорларга йўналтиришади.
Бир ярим соатдан сўнг, ниҳоят, қизчанинг қулоғидан тирик суваракни олишади. Ҳайриятки, қизнинг қулоқ пардаларига шикаст етмаган экан. Ҳашорот одам танаси ичига қандай қилиб кириб олгани номаълумлигича қолмоқда.






