АсосийJamiyat

Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилади

'Самарқандда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилади'ning rasmi

22 февраль куни айрим ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий маданият ва истироҳат боғи ҳудудида баъзи иншоотлар бузилаётгани, техникалар ишлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Бу гаплар қанчалик асосли, аслида, боғ ҳудудида қандай қурилиш ишлари амалга оширилмоқда? Саволларимизга жавоб топиш мақсадида боғ томон йўл олдик, деб ёзади ЎзА.

18.JPG

Манзилга бориб кўрдикки, тарқатилган хабарларда жон бор. Истироҳат боғининг Амир Темур ва Абдураҳмон Жомий кўчалари чорраҳасидан кириш қисмида ўрнатилган темир панжара олиб ташланган, айрим аттракционлар боғнинг бошқа ҳудудига кўчирилмоқда. Бир нечта қудратли техника ер текисламоқда.

Бу қандай тараддуд эканини Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Элмуродовдан сўраганимизда, у киши қуйидагича изоҳ берди:

1.JPG

– Бу ерда ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намоёндалари – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг ҳайкали ўрнатилиб, атрофи обод этилади. Яхши биласиз, ушбу икки улуғ мутафаккир ҳайкали илгари Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” меҳмонхонаси ёнида, кўримсиз жойда эди. Кейинчалик ҳайкал у ердан кўчирилди. Шаҳар жамоатчилиги, зиёлилар ва ижодкорларнинг таклифи билан ҳайкал учун мана шу жой танланди. Бу маскан танланиши бежиз эмас ва бу тўғри танлов. Чунки, ҳайкал ўрнатиладиган маскан Абдураҳмон Жомий кўчаси ёнида экани, Алишер Навоий номи билан аталадиган истироҳат боғи ҳудудида жойлашиши билан алоҳида аҳамият касб этади. Қолаверса, форс-тожик адабиётининг яна бир йирик вакили Абу Абдулло Рудакий ҳайкали ўрнатилган майдон ҳам ушбу истироҳат боғига туташиб кетган. Демак, бу маскан келгусида яхлит мажмуа сифатида адабиёт боғига, ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги рамзига айланади.

10.JPG

Ниҳоятда қисқа фурсатда амалга оширилиши белгиланган қурилиш лойиҳасига кўра, ҳайкал ўрнатиладиган майдон боғнинг 30-35 сотих ерини эгаллайди. Ҳайкал атрофида фавворалар, орқа томонида бир неча устунли арка бунёд этилади. Майдон четида гулхона ва майсазорлар ташкил қилинади. Бир неча хил ноёб манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар