АсосийDunyo

Апрель ойида Ерга оғирлиги 8,5 тонна бўлган фазовий станция қулайди

'Апрель ойида Ерга оғирлиги 8,5 тонна бўлган фазовий станция қулайди'ning rasmi

Жорий йилнинг тахминан 10 апрель санасида Хитойнинг оғирлиги 8,5 тонна бўлган Тягунь-1 номли фазовий станцияси Ерга қулайди, деб хабар берди News.mail.ru нашри.

Бу ҳақда АҚШ фазовий кенгликларини назорат қилувчи тизим маълумотларидан фойдаланувчи Американинг махсус сайти маълум қилган. Уларнинг башоратига кўра, атмосферанинг қалин қатламларида ёниб улгурмаган станциянинг бўлаклари Ер юзасига келиб тушади.

Ҳозирда станциянинг қулаш кунига аниқлик киритилмоқда. Европа фазо агентлигининг башоратида мазкур воқеа 25 мартдан 17 апрелгача бўлган оралиқда содир бўлиши айтилган.

Тягунь-1 фазовий станцияси 2011 йилнинг 29 сентябрида учирилган. У фазода иккита экспедицияни қабул қилган, бироқ 2016 йилнинг сентябрь ойида Хитой фазовий станция назоратини йўқотиб қўйган эди.

    Бошқа янгиликлар