АсосийDunyo

От эгасини итнинг ҳужумидан қутқарди

'От эгасини итнинг ҳужумидан  қутқарди'ning rasmi

Австралиянинг Виктория штатидаги Линтон шаҳрида от эгасини итнинг ҳужумидан қутқарди, деб ёзди lenta.ru нашри.

От устида кетаётган аёлга улкан дайди ит ҳужум қилиб, унинг оёғидан тишлаб- тортганча, ерга йиқитди. Эгасининг ночор аҳволда қолганини кўрган от унга ёрдамга шошилди. У нафақат эгасини қутқарди, балки итни анча жойгача қувиб борди.

Эгасини танаси билан тўсган от жиддий жароҳат олди. Ит унинг бўйнидан тишлаган эди. Отни ветеринарга олиб бориб, йиртилган жароҳатини тиктиришга тўғри келди. Унинг эгаси ҳам оёғидаги жароҳат туфайли касалхонага ётқизилди. Итни ушлашнинг иложи бўлмади.

    Бошқа янгиликлар