1

Тошкент шаҳрида 24-25 февраль, 3-4, 10-11-март кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилинди

ЖАМИЯТ 23.02.2018, 20:13
Тошкент шаҳрида 24-25 февраль, 3-4, 10-11-март кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилинди

Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш асносида аҳоли турар жойларини ободонлаштириш, пойтахтнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими фармойишга кўра жорий йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 24-25 февраль, 3-4, 10-11-март кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилинди.

Ободонлаштириш, тозалик ойлигини ҳамда “Озодалик куни” ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фармойишда Тошкент шаҳар халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда шанба ва якшанба кунлари ўтказиладиган “Озодалик куни”ни кўп қаватли уйлар атрофида тарғиб қилувчи ва ёшларни чорловчи шиорлар билан иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1