1

«Автотест» монополияси бекор қилинди

ЖАМИЯТ 24.02.2018, 08:00
«Автотест» монополияси бекор қилинди

Ҳукумат қарори билан Avtotest компаниясининг юридик шахсларга қарашли машиналар ҳайдовчиларининг малакасини ошириш бўйича монополияси бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.

Мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чораларга қарамасдан ҳали-ҳануз бу борада ҳайдовчилар ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлашни натижадорлигини яхши деб бўлмайди.

Ҳайдовчиларни малакасини ошириш ҳукуматнинг йўл ҳаракати ҳавфсизлигига оид стратегик чора-тадбирларининг бир қисмидир.

Avtotest Report МЧЖнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича эришган ютуқлари, унинг замонавий ўқув-услубий технологиялардан фойдаланилаётганлиги ва имкониятларидан келиб чиқиб, ушбу қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш унинг зиммасига юклатилган эди. Буни давлат-хусусий шерикчиликнинг ўзига хос кўриниши сифатида баҳолаш мумкин.

Avtotest Report МЧЖ тажрибаси, хусусий бизнес ташкилотлари ҳам бу борада сифатли хизматлар кўрсатиши мумкинлигини ва соҳани ривожлантириш учун навбатдаги қадамни қўйиш вақти келганлигини кўрсатди.

Ҳукумат томонидан киритилган таклифлар ва Avtotest Report МЧЖ тажрибаси инобатга олиниб, 23 февралдаги қарор билан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланди.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳайдовчиларнинг етарли билим ва малакага эга бўлиши нафақат ўзлари учун балки барча фуқароларнинг хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳим. Шу боис, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ йўналишлар бўйича нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ҳамда шартлари ўрнатилди.

Бундан ташқари, қарор билан автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахсларга малака ошириш мажбурий эмаслиги белгилаб қўйилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1