1

Ҳокимлик китобхон ўқувчини Президент совғаси билан тақдирлади

ЖАМИЯТ 24.02.2018, 08:10
 Ҳокимлик китобхон ўқувчини Президент совғаси билан тақдирлади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Ёш китобхон” танлови мамлакат босқичида Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги 17-умумтаълим мактаби 10-синф ўқувчиси Моҳинисо Шомуродова биринчи ўринни эгаллаб, Президент совғаси – “Спарк” автомобилига сазовор бўлган эди, деб ёзади ЎзА.

Моҳинисо Тошкентдан келиши билан у таълим олаётган мактабда катта тадбир уюштирилиб, туман ҳокимлиги, таълим муассасаси томонидан унга совғалар топширилди. Ота-онаси, устозларига миннатдорлик билдирилди.

Китобхон ўқувчи Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ҳам муносиб тақдирланди.

5.JPG

Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган хиёбонда ўтказилган тадбирда таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари, Ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров Моҳинисо Шомуродова ҳамда унинг оила аъзолари, устозларини ушбу муваффақият билан табриклаб, китобга ошно тутинган инсон ҳеч қачон кам бўлмаслигини таъкидлади. Китоб киши маънавиятини юксалтириши баробарида моддий фаровонлигини оширишга ҳам ёрдам беришини Моҳинисо ўз ҳаракати, интилишлари билан исботлади.

Тадбирда М.Шомуродовага вилоят ҳокимлигининг совғаси – замонавий компьютер жамланмаси ҳамда бошқа ташкилотларнинг туҳфалари топширилди.

8.JPG

– Кўрсатилаётган бундай юксак эътибор, эътироф ҳаммаси китоб туфайли, – дейди Моҳинисо Шомуродова. – Президентимиз биз, ёшлар буни ҳис қилишимиз учун китобхонлик маданиятини оширишга катта эътибор қаратаяптилар, деб ўйлайман. Оиламизда ота-онам бизнинг китобга меҳр қўйиб улғайишимиз учун барча шароитни яратиб берган. Уларнинг биз учун энг катта ва яхши совғаси – китобдир. Шу боис бугун уч нафар опам олий ўқув юртида давлат гранти асосида таҳсил олмоқда. Келгусида мен ҳам улар изидан бориб, ота-онам, устозларим ишончини оқлашни ўзим учун бош мақсад қилиб белгилаганман.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1