Кейт Уинслет ва Леонардо Ди Каприо Жемма исмли онкологик ҳасталикка дучор бўлган аёлни қутқариб қолишди, дея хабар бермоқда Hellomagazine.com нашри.
Британиялик ёш онани қутқариб қолиш учун эски дўстлар Кейт ва Лео ўша машҳур “Титаник”даги “Жек ва Роуз билан” эпизодини аукционга қўйишди. Кўнгиллилар юлдузлар жуфтлиги билан кечликни сотиб олишлари мумкин бўлди. “Жек ва Роуз” Жемма ҳамда бошқа саратон касаллигига дучор бўлган беморлар ҳаётини сақлаб қолиш учун етарлича маблағ йиғди.







