АсосийDunyo

Тожикистон президенти Озарбайжонга боради

'Тожикистон президенти Озарбайжонга боради'ning rasmi

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон жорий йилда Озарбайжонга боради. Бу ҳақда шанба куни Тожикистоннинг Озарбайжондаги элчиси Рустам Соли Бокуда ўтказилган тадбирда маълум қилди, дея ёзади “Тренд” агентлиги.

“Тожикистон президенти 2018 йилда расмий ташриф билан Озарбайжонга келади. Ҳозирги вақтда мазкур ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, бизда аниқ саналар бор”, деган элчи.

Озарбайжон божхона қўмитаси маълумотларига кўра, икки мамлакат ўртаси товар айланмаси 2017 йилда 2,04 миллион долларни ташкил этган.

Озарбайжон томони Тожикистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга оширишга қизиқиш билан қараётган бўлса, Тожикистон Каспий денгизи орқали юкларни халқаро бозорларга етказиб бериш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда туризм соҳасида ҳамкорлик йўналишларида Озарбайжон билан ҳамкорликни кенгайтириш истагида.

Туризм соҳасида, хусусан, томонлар Душанбе – Боку йўналишида тўғридан-тўғри ҳаво қатновларини тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар