АсосийDunyo

Шифокор жарроҳни кутиб беморнинг қон оқаётган ярасини саккиз соат босиб турди

'Шифокор жарроҳни кутиб беморнинг қон оқаётган ярасини саккиз соат босиб турди'ning rasmi

Қирғизистондаги шифохоналардан бирининг жарроҳи беморнинг пичоқ билан кесилган кўктомирини Бишкекдаги юрак-томир жарроҳлиги бўлимидан ҳамкасблари етиб келмагунча 8 соат босиб турди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Маст ҳолатда муштлашув натижасида кўкрак қафасидан қаттиқ яраланган бемор ҳудудий шифохонага олиб келинган.

Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарор ҳолатда.

    Бошқа янгиликлар