1

Болливуд актрисаси Шри Деви оламдан ўтди

ДУНЁ 25.02.2018, 16:42
Болливуд актрисаси Шри Деви оламдан ўтди

Ҳиндистонлик киноактриса, тўлиқ исми Шри Амма Янгер Айяпан бўлган Шридеви 54 ёшида оламдан ўтди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Нашрнинг хабар беришича, юрак хуружи актрисанинг ўлимига сабаб бўлди. Бу вақтда Шридеви Дубайда, қариндошининг никоҳ маросимида бўлган.

Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд ва мамлакат бош вазири Нарендра Моди актрисанинг яқинларига ҳамдардлик билдиришган.

Шридеви 4 ёшидан бошлаб миллий ҳинд киноларида суратга туша бошлаган. У Болливуд фильмида 1978 йилда дебют қилган ва тез орада Ҳиндистон киносининг катта юлдузига айланган. Актриса 270дан ортиқ кинокартинада роллар ижро этган, жумладан, «Артист» (Kalaakaar, 1983 йил), «Фарзанд» (Aulad, 1987 йил) ва «Мистер Ҳиндистон» (Mr. India, 1987 йил). 1997 йилда у кинодан кетганини эълон қилганди, аммо 2012 йилда яна экранларга қайтди. 2013 йили Ҳиндистон ҳукумати уни Падма Шри мукофоти билан (бу мамлакатда мақоми бўйича тўртинчи ўринда турадиган мукофот) тақдирлаганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1