1

Новосибирскда автомобиль одамларни босиб кетди

ДУНЁ 26.02.2018, 10:19
Новосибирскда автомобиль одамларни босиб кетди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида мушакбозлик пайтида автомобиль мушакларни томоша қилаётган одамларни босиб кетди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Кеча, Москва вақти билан соат 21.00 да Новосибирск шаҳрининг Лишин майдонида Honda CR-V автомобили йўлакчадан кетаётган пиёдаларни босиб кетганлиги тўғрисида полицияга хабар келиб тушган.

ЙТҲ оқибатида 3 ёшли бола воқеа жойида, бир аёл тез ёрдам машинасида ҳалок бўлган. Улардан ташқари, автофалокат оқибатида яна икки киши ва бир бола жабрланган. Воқеа жойида полициячилар иш олиб бормоқда.

Мазкур воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, ҳайдовчи мушакбозликни томоша қилиб, йўлдан чиқиб кетганлигини сезмай қолган. Полиция бу тахминга изоҳ беришдан бош тортди, улар ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритмоқдалар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1