1

Пенсионер қария ўғлига қарата ўқ узди ва сўнг ўз жонига қасд қилди

ДУНЁ 26.02.2018, 11:01
Пенсионер қария ўғлига қарата ўқ узди ва сўнг ўз жонига қасд қилди

Москва шаҳрида яшовчи пенсионер қария оилавий келишмовчилик оқибатида травматик қуролдан бир неча маротаба ўғлига қарата ўқ узиб, кейин ўз жонига қасд қилган, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Воқеа Москва шаҳрининг Вешняки туманида рўй берган. 1941 йилда туғилган эркак 1966 йилда туғилган ўғлига қарата травматик қуролдан ўқ узгандан кейин ўзини ҳам отиб ўлдирган.

Қариянинг ўғли касалхонага ётқизилиб, унга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган. Полиция ходимлари воқеага ойдинлик киритмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1