АсосийDunyo

Ҳиндистонда келин-куёв учун аталган тўй совғаси очилганда портлаш юз берди

'Ҳиндистонда келин-куёв учун аталган тўй совғаси очилганда портлаш юз берди'ning rasmi

Ҳиндистонда келин-куёв учун аталган тўй совғасига номаълум шахс томонидан қўйилган бомба оқибатида портлаш юз берди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа Ҳиндистоннинг Одиша штатида, тўйдан бир неча кун ўтгач, рўй берди. Янги келин-куёв тўй совғаларини очиб кўришаётганда, улардан бири портлаб кетди. Куёвнинг бувиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Келин-куёв эса касалхонага ётқизилди. Шифокорларнинг саъйи-ҳаракатларига қарамай, куёв жонлантириш бўлимида оламдан ўтди.

Полициячилар совға орасига бомба яширган номаълум шахсни қидиришмоқда.


    Бошқа янгиликлар