1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Avtotest Report» МЧЖ бўйича қарор чиқарди

ЖАМИЯТ 27.02.2018, 14:17
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Avtotest Report» МЧЖ бўйича қарор чиқарди

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 22-бандининг еттинчи хатбошидаги «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг» сўзлари чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 109-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари 7-бандининг еттинчи хатбошидаги «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг» сўзлари чиқариб ташланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташланди, 4-банд ўз кучини йўқотди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 2-банд ўз кучини йўқотди.

Биз қарордаги айрим ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида тўхталдик. Қарорга бу каби кўплаб ўзгаришлар киритилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1