АсосийDunyo

Мексикалик аёллар дарахтларга турмушга чиқишди

'Мексикалик аёллар  дарахтларга  турмушга  чиқишди  'ning rasmi

Мексиканинг Оахака штати, Сан-Джастино-Амилпас шаҳрида бир қанча аёллар дарахтлар билан рамзий маънода никоҳ тузишди, дея хабар берди, lenta.ru нашри.

Маросим Перулик актёр ва фаол эколог Ричард Торрес ташаббуси билан якшанба куни ўтказилди. Оқ либос кийган келинлар дарахтларни қучоқлаб, уларга содиқ бўлишга қасамёд қилиб, осмонга гулдасталарни отишди.

Инклар урф одати бўйича ўтказилган рамзий никоҳ орқали фаоллар Мексиканинг жануби-ғарбий қисмидаги ўрмонларни ноқонуний равишда кесилишига қарши омманинг диққатини тортишга умид қилишмоқда.

2017 йилнинг декабрь ойида Ричард Торрес Перуда хам шу каби маросим ўтказган эди. Торрес шу йўл билан минглаб дарахтларни қутқаришга умид қилаётганини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар