АсосийDunyo

Ўта хавфли вируслар билан ишлаган эркак касал бўлиб, сирли тарзда ғойиб бўлди

'Ўта хавфли вируслар билан ишлаган эркак  касал бўлиб, сирли тарзда ғойиб бўлди  'ning rasmi

Америкадаги Атланта шаҳар полицияси, икки ҳафта олдин бедарак йўқолган касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази ходимини қидирмоқда, деб ёзди lenta.ru нашри.

Полиция берган маълумотларга кўра, 35 ёшли Тимоти Жеррел Каннингемни охирги мартда 12 февраль куни кўришган. Ўша куни у ўзини ёмон ҳис қилганлиги сабабли маҳаллий касалхонага қўнғироқ қилган. Ғойиб бўлган Тимотининг оила аъзолари уйдан унга тегишли бўлган автомобиль, калитлар, кредит картаси, ҳамён, телефон ва бошқа буюмларини топишган.

Полиция Каннингем ҳақидаги ҳар қандай маълумот учун 10 минг доллар миқдорида мукофот пули берилишини эълон қилди.

New York Times нинг маълумот беришича, Каннингем ҳаёт учун хавфли бўлган Эбола ва Зика вирусларининг тарқалиши вақтида вирусга қарши курашувчи тезкор гуруҳ таркибида бўлган.

    Бошқа янгиликлар