1

Дунё бўйича Нобель мукофотига номзодлар сони 329 нафарга етди

ДУНЁ 28.02.2018, 14:27
Дунё бўйича Нобель мукофотига номзодлар сони 329 нафарга етди

2018 йилда Нобель мукофотини олишга 329 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нобель мукофотини топшириш қўмитасининг маълумот беришича, мукофотни қўлга киритиш учун 217 нафар жамоатчилик арбоби ва 112 нафар ташкилот даъвогарлик қилмоқда. Ўтган йили мукофотга 215 нафар жисмоний шахс ва 103 нафар жамоатчилик арбоби ҳамда халқаро ташкилотлар даъвогарлик қилган эди.

Нобель жамғармасининг қонун-қоидаларига биноан мукофотга даъвогарлик қилганларнинг исми-шарифи ошкор этилмайди ва 50 йил мобайнида сир тутилади.

Нобель мукофоти кимга насиб этиши октябрь ойида, Осло шаҳрида эълон қилинади. Мукофотни топшириш маросими эса декабрь ойида бўлиб ўтади.

2017 йилда Нобель мукофоти ядро қуролини тақиқловчи ICAN Халқаро кампаниясига топширилган эди.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1