1

Чехияда уч ҳафта давомида 50 киши гриппдан оламдан ўтди

ДУНЁ 28.02.2018, 15:49
Чехияда уч ҳафта давомида 50 киши гриппдан оламдан ўтди

Чехияда тарқалган грипп эпидемияси оқибатида 50 киши ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, оламдан ўтганларнинг 43 нафари ёши 60 дан юқори бўлган одамлардир. Уларда бошқа касалликлар ҳам мавжуд бўлгани сабабли гриппни кўтара олишмаган. Қолган 7 нафар вафот этган одам 25 ёшдан 59 ёшгача бўлган.

Бундан ташқари, 199 нафар одам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Умумий ҳисобда мамлакатда 1,95 минг киши гриппга чалинган. Аксарият касалхоналарга бошқа одамларнинг кириши тақиқланган.

Шифокорларнинг тахминича, эпидемия яна бир неча ҳафта давом этади, унинг энг авж палласи ортда қолган. Ўтган йили ҳам худди шу даврда грипп эпидемияси туфайли 114 киши оламдан ўтган, 300 киши касалхонага ётқизилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1