1

Афғонистонда толибонлар 20 нафар автобус йўловчиларини ўғирлашди

ДУНЁ 28.02.2018, 16:02
Афғонистонда толибонлар 20 нафар автобус йўловчиларини ўғирлашди

“Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг жанубий қисмида автобусда бўлган 20 нафар йўловчини ўғирлашди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа сешанба куни рўй берган. Кандаҳор ва Урузган вилоятларини боғлаб турувчи автомагистралда кетаётган автобусга ҳужум қилган “Толибон” жангарилари 20 нафар йўловчини ўғирлашди.

Кандаҳор полицияси вакиллари мазкур маълумотни тақдиқлади. Сўнгги ойларда Афғонистонда вазият кескинлашган. Илгари мамлакатнинг қишлоқ туманларини назорат қилган “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари энди йирик шаҳарларга ҳужум қилмоқда. Бундан ташқари, мамлакат ҳудудида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг таъсири ҳам кучайган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1