1

Туркман аёллари 8 мартда президентдан $11 совға олишади

ДУНЁ 01.03.2018, 10:27
Туркман аёллари 8 мартда президентдан $11  совға олишади

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан турк ман аёллари мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номида 40 манат ($11) дан байрам совғаси олишади, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Президент фармонига биноан мазкур совға турли давлат ташкилотларида, хуусусий корхоналарда, муассасаларда ишловчи, пенсиядаги, аспирантура ва докторантурада, клиник ординатураларда таълим олувчи, Давлат хизмати академияси тингловчи хотин-қизларга берилади.

Шу билан бирга байрам совғасидан талаба, мактаб ўқувчилари ва болалар боғчалари тарбияланувчилари бўлган қизлар ҳам бенасиб қолмайди.

Аёлларга 8 март муносабати билан 40 манатдан совға беришни Турманистоннинг илк президенти Сапармурот Ниёзов анъанага киритган эди. Туркманистонда 40 манатга бир кийимлик штапель харид қилиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1