1

Энди корейслар камроқ ишлаб, кўпроқ фарзанд кўришга мажбур бўлишади

ДУНЁ 02.03.2018, 12:48
Энди корейслар камроқ ишлаб, кўпроқ фарзанд кўришга мажбур бўлишади

Жанубий Корея миллий кенгаши иш ҳафтасини 68 соатдан 52 соатга қисқартириш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу нарса фарзанд кўриш суръатига ижобий таъсир кўрсатади, деб ҳисобланмоқда. Қонун июль ойида кучга киради ва энг аввало йирик компанияларда қўлланади. Иш вақтини қисқартириш яқинда сайланган президент Мун Чже Иннинг ташаббусидир. У йилнинг бошида энг кам ойлик иш ҳақини 16 фоизга оширган эди.

Қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, иш ҳафтаси 40 соатдан иборат бўлади, 18 ёшгача бўлганлар эса 35 соат ишлари мумкин. Жанубий Корея иқтисодий тадқиқотлар институти экспертларининг ҳисоб-китоб қилишича, мазкур қонун лойиҳасини амалга ошириш иш берувчилар учун йилига 11 миллиард долларга тушар экан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1