АсосийDunyo

Қирғизистон Бош вазири милицияни полицияга айлантирмоқчи

'Қирғизистон Бош вазири милицияни полицияга айлантирмоқчи 'ning rasmi

Қирғизистон Бош вазири Сапар Исаков милицияни полиция этиб қайта номлашни таклиф этмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

"Милиция — бу совет давридан қолган авторитар милитаристик тузилма, у жараён ва статистикага асосланган. Полиция вазифасига эса жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш киради. Ҳозирда мутахассисларимиз бошқа мамлакатлар тажрибаларини ўрганишмоқда. Мен муҳим омил сифатида ушбу топшириқни берганман", — деган Исаков.

Исаковга кўра, қайта номлаш қўшимча маблағни талаб қилиши туфайли, ушбу жараён режа асосида, барча плюс ва минуслар яхшилаб ўрганилгач, амалга оширилиши лозим.

    Бошқа янгиликлар