1

Ресторан мижозлари официант қизнинг хизматидан норози бўлиб, уни калтаклашди

ДУНЁ 02.03.2018, 15:00
Ресторан мижозлари официант қизнинг хизматидан норози бўлиб, уни калтаклашди

Хитойнинг Хунун провинциясидаги Хэньян шаҳридаги ресторанлардан бирида таомни вақтида етказиб бермаган офицант қизни мижозлар секин ҳаракатланишда айблаб, калтаклашди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.

Аввалига мижозлардан бири официант қизнинг юзига мушт туширди. Кейин унинг ёнида бўлган аёл ҳам официант қизнинг сочидан тортиб, бошига урди. Бошқа мижозлар эса стол устида турган идишларни улоқтиришди.

Официант қиз жиддий жароҳат олмади, айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Ресторан эгасининг берган маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари безорилардан бирини қўлга олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1