АсосийDunyo

Дубайдаги кўчмас мулкнинг учдан бир қисми аёлларга тегишли экан

'Дубайдаги кўчмас мулкнинг учдан бир қисми аёлларга тегишли экан'ning rasmi

Амирлик Ер ишлари бошқармаси тақдим этган статистик маълумотларига кўра, Дубайдаги кўчмас мулкнинг 30% аёлларга тегишли экан, деб ёзади islom.uz. нашри.

“Кўчмас мулк эгалари рўйхати 220 миллат вакилларидан иборат бўлиб, Дубай ҳукумати сармоядорлар, шу жумладан аёллар ҳақ-ҳуқуқларини химоя этишдан фаҳрланади” дейди бошқарма бошлиғи Султон Бутти ибн Межрен.

Яқинда жорий қилинган блокчейн технологияси туфайли кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш учун 30 дақиқа кифоя. Мазкур технология олди-сотди битимларининг хавфсизлиги ва шаффофлигини ҳам таъминлайди.

2020 йилга қадар дунёни хоҳлаган нуқтасидан туриб кўчмас мулкни мустақил равишда рўйхатдан ўтказиш хизмати ишга туширилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун: ҳар йили Дубайда қарийб 75 минг кўчмас мулк олди-сотди битимлари расмийлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар