1

Қизил сайёра сири

ДУНЁ 02.03.2018, 23:55
Қизил сайёра сири

Марсда ҳаёт борми? Бу саволга энди ўрин қолмади. Олимлар Қуёшдан тўртинчи сайёрада катта миқдорда сув захираси борлигини аниқладилар, деб ёзади “Мир новостей” ҳафтаномаси.

“Марс-Одиссей” зонди олган фотосуратларни синчиклаб таҳлил қилган олимлар Қизил сайёранинг Қутб атрофи ҳудудлари ва экваторнинг тропик зонасида улкан муз қатлами мавжуд, деган хулосага келдирлар.

Моҳиятан олганда, Марсдаги сув захирасини Антарктидани қоплаган муз ҳажмига тенглаштириш мумкин. Яқинда Қизил сайёрада 10 минг кишига мўлжалланган шаҳар қурилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқарилди. Энди Марсга “ҳужум” бошланса, ажаб эмас!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1