1

10 ёшли бола мактабда отишма уюштириши ҳақида таҳдид қилгани учун ҳибсга олинди

ДУНЁ 03.03.2018, 10:51
10 ёшли бола мактабда отишма уюштириши ҳақида таҳдид қилгани учун ҳибсга олинди

Нью-Жерсида 10 ёшли бола мактабда отишма уюштириши ҳақида таҳдид қилгани учун ҳибсга олинди, дея хабар берди ABC нашри.

Мактаб ўқитувчиси электрон почта орқали номаълум шахсдан хат олганлигини билдириш учун кечаси соат 1:20да полицияга мурожаат қилди. Хатда мактабда 3-синфдан 6-синфгача бўлган ўқувчилар орасида отишма уюштирилиши ҳақида баён этилган эди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари томонидан IP-манзил бўйича жўнатувчининг шахси аниқланди. У Franklin Township мактабининг ўқувчиси.

Ҳозирда боланинг руҳий ҳолати текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1