АсосийDunyo

Оскар 2018: “Энг яхши фильм”. Номзодлар (Фото)

'Оскар 2018: “Энг яхши фильм”. Номзодлар (Фото)'ning rasmi

Бугун, 4 мартдан 5 марга ўтар кечаси Голливудда анъанавий “Оскар” мукофотининг 90-тақдирлаш маросими бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Аfisha.tut.by нашри.

Ҳар доимгидек, маросим Лос-Анжелес шаҳридаги “Dolby Theatre” театрида бўлиб ўтади. Маросимни иккинчи марта комик актёр Жимми Киммел олиб боради.

Демак, энг асосий – “Энг яхши фильм” номинациясига номзодлар:

1. Ноанъанавий, ҳис-туйғулар акс эттирилган “Мени ўз исмим билан чақир” кинокартинаси.

2. Буюк Британия Бош вазири, давлат арбоби, адабиёт соҳасида “Нобель” мукофоти соҳиби (1953) Уинстон Черчиллнинг 2-жаҳон урушининг Дюнкерк опрециясида фуқаролик ва сиёсий арбоб сифатида тутган ўрни очиб берилган “Зулмат замонаси” фильми.

3. Ҳар бир фильмига алоҳида, йиллаб тайёргарлик кўрадиган режиссёр Кристофер Нолан бу йил “Оскар”га ўзининг “Дюнкерк” киноасари билан қатнашмоқда. Энг қизиғи, бу фильмда ҳам Дюнкерк операциясига мурожаат этилган. Фақат режиссёрнинг ёндошуви ўзгача; фильмда бош қаҳрамон йўқ! Асосий қаҳрамон – уруш даҳшати! Режиссёрнинг фильмга ўзининг севимли актёри Том Хардини жалб этган. Харди ўз ролини қойилмақом қилиб ижро этган.

4. Ирқчилик масаласига ўзгача ёндошилган қора комедия – “Йўқол!”

5. Ўсмирлик мавзуси асосий планга чиққан “Леди Бёрд” фильми.

6. Ҳар бир ролини дўндириб ижро этадиган Дэниел Дэй Льюиснинг сўнгги фильми – “Хаёлий ришта”.

7. Анъанавий оскарона фильм – “Махфий ҳужжатлар”. Фильмда барчанинг севимли актёри Том Хэнкс ҳамда 21 карра “Оскар”га номзод бўлган бўлган, 4 карра “Оскар” мукофоти соҳибаси Мерил Стрип Вьетнам урушида Пентагон ҳужжатларини фош қилган “The New York Times” ва “The Washington Post” нашрларининг жасур журналистлари ролини ижро этишган.

8. Сўзсиз севги намойиш этилган, ҳис-туйғулар чегарасидан ошиб ўтилган “Сув шакли”.

9. “Миссурининг Эббинг чегарасида уч билборд”. Фильм адолат, жасорат, одиллик, ҳатто энг ювош одам ҳам адолат ғалабаси учун овоз баландлатмоқдан чўчимаслиги ҳақида.

Бошқа янгиликлар