1

Россияга 44 тонна носвой олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси устидан суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 05.03.2018, 10:30
Россияга 44 тонна носвой олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси устидан суд ҳукми ўқилди

Россиянинг Оренбург вилояти Акубулак туманида давлат чегарасидан 44 тонна носвойни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси устидан суд ҳукми ўқилди, деб хабар қилмоқда Россия прокуратураси матбуот хизмати.

Судда хабар берилишига кўра, 2016 йилнинг июль ойида Ўзбекистон фуқароси бир неча кишилар билан биргаликда Россия Федерацияси ҳудудига Қозоғистон орқали 44 тоннадан ортиқ носвой олиб кириш вақти қўлга олинган.

Россия қонунчилигига кўра, ушбу турдаги маҳсулотни, инсон соғлиғи учун хавфли бўлгани туфайли, Россия ҳудудида сотиш, ташиб ўтиш таъқиқланган.

Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия ЖКнинг 30, моддасининг 3 қисми, 238 модддасининг 2 қисмига биноан жиноий иш қўзғатилган. (Бир гуруҳ шахслар томонидан аҳоли соғлиғига зарар келтирувчи маҳсулот ташиб ўтказишга уриниш)

Ушбу ноқонуний фаолияти учун жиноятчига 1 йил қамоқ жазоси, ва 100 минг рубл жарима солинди. Ундан ташқари жиноятчи, аҳоли соғлиғига зарар етказувчи маҳсулотни аниқлаш, ва йўқ қилиш бўйича 250 минг рубл давлат харажатларини қоплаши керак бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1