«Фуқаролиги бўлмаган шахсдан алимент ундириш мумкинми?»

САВОЛ-ЖАВОБ 05.03.2018, 11:12
«Фуқаролиги бўлмаган шахсдан алимент ундириш мумкинми?»

Айни дам ота–онамникида яшаяпман. Қайнонам ва овсинимнинг зуғумидан тамом бўлдим. Эримнинг эса парвойига ҳам келмайди. Икки фарзандим бўлса ҳам ажрашмоқчиман, аммо турмуш ўртоғим Тожикистон фуқароси, шуни деб алимент тўлови муаммо бўлмайдими? Уй-жой масаласи-чи, қандай ҳал этилади?

Севара Авазова, Сурхондарё вилояти


Саволга адвокат Нафиса ИБРАГИМОВА жавоб берди:

— Алимент тўловини ундириш ҳақидаги суд ҳужжати қарздорнинг, (турмуш ўртоғингизнинг) яшаш манзили бўйича ижро қилинади. Оилангиз билан яшаб келган манзилингиз бўйича уйга киритиш ҳақида фуқаролик судига мурожаат этишингиз мумкин.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1