1

Россияда муддатидан аввал 10 минг нафар киши сайловларда овоз бериб бўлди

ДУНЁ 05.03.2018, 16:55
Россияда муддатидан аввал 10 минг нафар киши сайловларда овоз бериб бўлди

Россия президентлига ўтказилаётган сайловларда 10 минг киши муддатдан аввал овоз берди. ТАССнинг хабар беришича, душанба куни мамлакат Марказий Сайлов комиссияси аъзоси Александр Клюкин маълум қилган.

28 февраль куни МСК 2,9 минг кишининг муддатдан аввал овоз бергани айтилганди. Муддатдан авалги сайловлар, чекка ҳудудларда ва сайлов куни қирғоққа етиб келолмайдиган кемаларда, қутбдаги ва метеорологик станцияларда, қўриқхона ва ов хўжаликларида 25 февралдан буён ўтказилмоқда.

Хабар қилинишича, 2,2 миллион сайловчи ўзининг вақтинча яшаш жойидан овоз беришни истаб ариза берган. Россия федерациясида Президент сайлови 18 март куни бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1